Жамият | 14:47 / 28.03.2024
15648
1 дақиқада ўқилади

Наманганда Nexia ва Spark ўзаро тўқнашиб, бутунлай ёниб кетди

Наманган вилояти Уйчи туманида Nexia ва Spark тўқнашиб, бутунлай ёниб кетди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Шу йилнинг 26 март куни соат 16:00 ларда 4Р-116 (давлат аҳамиятига молик) «Наманган-Уйчи-Учқўғон» йўлининг 28-километри чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Spark русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Nexia русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида икки автомашинада ёнғин чиқиб, автомашиналар тўлиқ ёниб, зарарланган.

Spark ҳайдовчиси тиззаси лат ейиши, Nexia ҳайдовчиси чап оёғи лат ейиши, шунингдек, икки нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, дейилади Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарида.

Мавзуга оид