Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тўхтаев вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.
Вилоят ҳокимининг Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ҳоким Эркин Турдимовнинг қарори билан Ҳусан Тўхтаев ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосар лавозимида иш бошлади.
Ҳусан Тўхтаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Хуршид Очилов Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024
Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
19:09 / 28.10.2024