Ўзбекистон | 08:05 / 26.04.2024
3334
1 дақиқада ўқилади

Электрлаштирилган темирйўллар узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи экани айтилди

2024 йил 1 январ ҳолатига умумфойдаланиладиган темирйўллар узунлиги 4,8 минг кмни ташкил этди.

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 фоизга ошган.

Умумфойдаланиладиган темирйўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 фоизни ташкил этди.

Электрлаштирилган темирйўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент вилояти – 19,4 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти – 16,5 фоиз;
  • Самарқанд вилояти – 12,6 фоиз;
  • Наманган вилояти – 10,6 фоиз;
  • Сурхондарё вилояти – 10,0 фоиз.

Мавзуга оид