2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
4 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Diversity Visa - 2025 (Green Card) натижалари эълон қилина бошланди.
Натижани DV-2025 сайти орқали текшириш мумкин. Унда анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритиш керак.
Маълумот учун, Green Card лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Бу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина виза олади.
Мавзуга оид
20:43 / 09.10.2024
Қозоғистон ўз фуқароларини АҚШ Флорида ва Жоржия штатларини тарк этишга чақирди
18:30 / 09.10.2024
Green Card 2026 лотереясидан четлатилган мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
17:00 / 09.10.2024
АҚШ ҳукумати Google'ни парчалашни талаб қилиши мумкин
23:04 / 08.10.2024