Жаҳон | 21:55 / 11.05.2024
14298
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия тарихдаги энг катта ёрдам пакети Украинага топширилишини эълон қилди

Молиялаштириш миқдори 500 миллион фунт стерлингни ташкил қилади.

Фото: Andrew Linnett

Буюк Британия Украинага тарихдаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Буюк Британия 500 миллион фунт стерлинг миқдоридаги ҳарбий маблағ билан бир қаторда ҳаётий муҳим жиҳозлар: 4 миллион ўқ-дори, 1600 дан ортиқ ракета, 400 та машина, жумладан, 160 та Husky русумли автомобилни тақдим этмоқда», дейилади баёнотда.

Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Украина Буюк Британиядан 500 миллион фунт стерлинг миқдорида қўшимча ҳарбий маблағ олишини маълум қилганди. Украина президенти Володимир Зеленский Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашуви чоғида бундай ташаббус учун миннатдорчилик билдирди.

2024 йил январида Украина ва Буюк Британия хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади. Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Британия ва Украина ўртасидаги янги хавфсизлик келишуви икки давлат ўртасидаги «100 йил ёки ундан кўпроқ» давом этадиган ҳамкорлик учун асос бўлишини айтди.

Мавзуга оид