Венгрия Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасида лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда
"Венгрия сув кластери" раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов "Венгрия сув кластери" концерни бош ижрочи директори Чаба Харанги билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида Чаба Харанги концерн Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш соҳасида қатор лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашув якунида "Венгрия сув кластери" раҳбарияти ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
"Венгрия сув кластери" 2008 йилда маҳаллий саноатдаги алоқаларни ривожлантириш ва ташқи бозорларга чиқиш учун сув хўжалигининг турли соҳаларидаги венгер компаниялари гуруҳини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. Ҳозирги кунда концерннинг умумий даромади 150 миллион евродан ошган. У 30 га яқин компанияни бирлаштиради.
Мавзуга оид
13:40 / 19.09.2024
Венгрия ЕИнинг миграция қоидаларидан воз кечмоқчи
22:31 / 12.09.2024
Венгрия Еврокомиссияга қарши даъво аризасини киритиши мумкин
08:50 / 11.09.2024
Венгрия Ўзбекистон маҳсулотларининг Европа бозорига кириши учун ҳаб вазифасини бажаришга тайёр
09:20 / 09.09.2024