Ўзбекистон | 07:09 / 18.05.2024
1474
1 дақиқада ўқилади

Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган шахс Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган фойдаланувчилар карта маълумотларини қўлга киритиш орқали пулларни ўғирлаган.

Фото: Shutterstock

Хоразм вилоятида яшовчи М.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 1 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи Н.Ш. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ш. Telegram орқали турли хил мазмунидаги хабар (ҳавола) жўнатиб, бу эълонга ишонган фойдаланувчиларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ш.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид