Ўзбекистон | 07:29 / 21.05.2024
4205
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик юк автомобили ҳайдовчилари Венгрияга ишга юборилиши мумкин

Венгриянинг Bi-Ka Ltd. Logistics компанияси ўзбекистонлик юк автомобили ҳайдовчиларини ишга жалб қилмоқчи.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Венгрияга ишга юборилиши мумкин, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

20 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти ҳамда Венгриянинг Bi-Ka Ltd. Logistics компанияси вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда ўзбекистонлик юк автомобили ҳайдовчиларини мазкур давлатга ишга жалб қилиш масалалари муҳокама этилди.

Мавзуга оид