Жамият | 14:23 / 01.06.2024
4086
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилаётган Damas Centra ва Chery машиналари билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган ёки вафот этганлар йўқ.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида бир нечта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ жорий йил 31 май куни соат тахминан 17:00 ларда ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” автомобил йўлининг 165-километрида содир бўлган. 1964 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. бошқарувидаги Damas машинаси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга қўшилаётган вақтида 1977 йилда туғилган Х.Б. бошқарувидаги Centra ҳамда 1987 йилда туғилган Ю.Д. бошқарувидаги Chery TIGGO 7 PRO машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳайдовчи ва йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Қайд этилишича, оғир тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид