Ўзбекистон | 11:59 / 05.06.2024
2531
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакили Британия Ташқи ишлар вазирлиги мукофоти лауреати бўлди

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва Чивнинг битирувчилари алянси томонидан ташкил этилган "2024 йилнинг энг яхши битирувчилари" (Chevening Alumni of the Year Award 2024) мукофотини топшириш маросимида иштирок этди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, юридик фанлар доктори Сергей Саяпин мазкур мукофотнинг "Мақолалар" номинацияси ғолиби бўлди. Унга ушбу мукофот 2023 йил май ойида чоп этилган "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари: муаммолар ва истиқболлар" мақоласи учун берилди. Мукофот Ўзбекистон элчихонасига топширилди.

Тадбирда Черногория, Панама, Колумбия, Гватемала, Филиппин, Камерун, Арманистон, Ўзбекистон, Шри-Ланка ва Таиланд вакиллари "Илм-фан", "Сиёсат", "Саховат соҳаси", "Инсон ҳуқуқлари", "Ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсир", "Инновациялар ва тадбиркорлик" ва бошқа номинациялар бўйича тақдирландилар.

Сергей Саяпин Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Эссекс университетида магистрлик даражасини олган ва 2008 йилда Бирмингем университетида Чивнинг дастури доирасида таҳсил олган. У, шунингдек, Гумболдт номидаги Берлин университетида (Германия) юридик фанлар доктори илмий даражасига эга бўлди.

Мавзуга оид