БМТ Бош Ассамблеясига янги президент сайланди
Камерунлик Филемон Ян ушбу лавозимда Тринидад ва Тобагодан бўлган Деннис Фрэнсис ўрнини эгаллайди.
6 июн куни Ню-Йоркдаги БМТ штаб-квартирасида Бош Ассамблея президенти сайлови бўлиб ўтди. Унинг якунига кўра, сентябр ойида бошланадиган 79-сессиясини камерунлик Филемон Ян бошқарадиган бўлди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сайланган номзодни табриклаб, Бош Ассамблеянинг амалдаги президенти, асли Тринидад ва Тобагодан бўлган Деннис Фрэнсис «Асамблея ишини беқиёс дипломатик маҳорат билан бошқарганини» таъкидлади.
БМТ раҳбарининг қайд этишича, янги раис Бош Ассамблеяни мураккаб вазиятда бошқариши кутилмоқда.
«Можаролар давом этмоқда. Иқлим муаммолари кучаймоқда. Қашшоқлик ва тенгсизлик бутун дунёда кенг тарқалган. Ишончсизлик одамларни ажратиб қўймоқда. Бу қийинчиликларга қарамай, биз янада тинч ва барқарор дунё қуриш мақсадимизни унутмаслигимиз керак. Ўзидан олдинги сайланган раис каби Ян ҳам бу мақсадга эришишда муҳим рол ўйнайди», деди БМТ раҳбари.
Ян давлат хизматчиси ва дипломат сифатида катта тажрибага эга ва Африка Иттифоқи билан энг юқори даражаларда, жумладан Камерун Бош вазири сифатида ишлаган. Гутерришнинг сўзларига кўра, Ян ўз қитъаси келажагига содиқдир.
«Камерун каби Африка мамлакатлари улкан салоҳиятга эга. Бу потенциални рўёбга чиқариш биздан Африка мамлакатларини ва бутун дунё бўйлаб ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш учун бирлашишимизни талаб қилади», деди Гутерриш.
«Ушбу муҳим ишда Ассамблея ва унинг президенти тўлиқ қўллаб-қувватлашимга ишониши мумкин», деб хулоса қилди БМТ раҳбари.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024