Ўзбекистон | 11:14 / 07.06.2024
9708
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 34−39 даражани ташкил этиши кутилмоқда. 

Фото: Kun.uz

Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат кечалари +18...+23 даража, 7 июн кундузи +32...+37 даража, 8−9 июнда эса +34...+39 даража бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19...+22 даража, 7 июн куни +34...+36 даража, 8−9 июнда эса +35...+38 даража бўлади.

Мавзуга оид