Жамият | 14:46 / 10.06.2024
10910
1 дақиқада ўқилади

Андижонда газли сув сотилаётган вақтда кислород баллони портлаб кетди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Асакада газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кетгани тўғрисида видео тарқалди. Андижон вилояти ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 30 май куни Асака тумани “Камолот” МФЙ, Марғилони кўчаси ҳудудида 1999 йил туғилган Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шуғулланаётган вақтида кислород (ҳаво) баллони ёрилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тадбиркор техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқномадан ўтказилган ва ҳодиса омиллари ўрганилмоқда.

Мавзуга оид