Жамият | 11:54 / 27.06.2024
6718
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда харидор аёлга шилқимлик қилган тарвуз сотувчи қамалди

Маст ҳолатдаги 34 ёшли эркак тарвуз сотиб олишга келган харидор аёлга тегажоқлик қилиб, унинг тана аъзоларини ушлаган. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Тошкент шаҳрида тарвуз сотувчи эркак маъмурий жазога тортилди. У бегона аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Kun.uz ўрганган суд ҳужжатида келтирилишича, ҳолат 2024 йил 25 июн куни бўлган. Чилонзор туманининг Алгоритм мавзеси, Заргарлик кўчасида тарвуз сотаётган, 1990 йилда туғилган У.И. маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган харидор аёлнинг белидан паст қисмини ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.

Судда сўралган эркак айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган ҳамда суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган. 

Суд қарорига кўра, У.И. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Мавзуга оид