Самарқандда “Нексия-3” иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
“Нексия-3” ҳайдовчиси машинани бошқариб кетаётганда ухлаб қолган. Оқибатда машина йўл четига чиқиб кетиб, бир неча марта ағдарилган.
Самарқанд вилояти Нуробод туманида “Нексия-3” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 20 июл куни содир бўлган.
Шу куни соат 6:00 ларда Нуробод тумани Жарқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-54 автомобил йўлида Ингичка-Каттақўрғон йўналишида кетаётган “Нексия-3” ҳайдовчиси ухлаб қолган.
Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва машина йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб, бир неча марта ағдарилган. Оқибатда ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган шахс оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан йўловчи шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Нуробод тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024