Жаҳон | 08:15 / 24.07.2024
6178
3 дақиқада ўқилади

Россия Британия ва Японияга қарши янги санкциялар киритди

Россия Британиянинг яна 15 фуқаросига нисбатан чекловлар жорий қилди. Шунингдек, 13 нафар Япония фуқароси, жумладан Toyota директорлар кенгаши раҳбари учун Россия Федерациясига кириш тақиқланган.

Фото: РИА Новости / Максим Блинов

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Британия ва Японияга қарши янги санкциялар жорий этилганини эълон қилди. Ҳар иккала эълон 23 июл, сешанба куни департамент сайтида эълон қилинди

Британиянинг 15 нафар фуқаросига Россия Федерациясига кириш тақиқланди. Россия ТИВ маълумотларига кўра, улар «Украина ҳарбий хизматчиларининг тайёргарлиги билан шуғулланувчи шахслар», «расмий Киевга маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари раҳбарлари», шунингдек, «украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш билан шуғулланувчи», шунингдек, «Россиянинг мудофаа масалалари бўйича мутахассислар ва оммавий ахборот воситаларида Россия Федерациясининг Украинага қарши уруши мавзусида ёзган публицистлар»дир. Россия рўйхатига киритилганлар орасида BAE Systems мудофаа компанияси директорлар кенгаши аъзоси Ангус Кокбёрн, Paradigm Security Solutions Limited ижрочи директори Роберт Паксман ва The Daily Telegraph газетаси шарҳловчиси Томас Шарп ҳам бор эди. 

Шунингдек, 13 нафар Япония фуқаросига Россияга кириш тақиқланган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги буни «Токионинг Москвага қарши давом этаётган санкцияларига жавоб» деб атади. Чекловлар, хусусан, Toyota директорлар кенгаши раиси Акио Тоёда, Rakuten IT корпорацияси асосчиси Микитани Хироши ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги президенти Танака Акихикони ўз ичига олган. 

Британия ва Япониянинг Россия Федерациясига қарши санкциялари 

13 июн куни Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтириб, АҚШ мисолида Москва биржаси, Миллий клиринг маркази, Россия Федерациясининг Миллий ҳисоб-китоб депозитарийси ва бошқа бир қанча йирик молия ташкилотларига нисбатан чекловлар жорий этди. Лондон шу йўл билан Россиянинг «уруш машинасини» заифлаштиришга умид қилаётганини тушунтирди. 

Бундан ташқари, Британия биринчи марта июн ойида «соядаги флот»нинг олтита кемасига нисбатан чеклов чораларини қўллади. Бу кемалар, Британия ҳукуматига кўра, Россия томонидан Ғарб санкцияларини четлаб ўтиш ва рус нефтининг тўсиқсиз савдосини давом эттириш учун фойдаланилади. 

Япония 21 июн куни Россия Федерациясига қарши санкцияларни кенгайтирди, жумладан, илгари қабул қилинган жазо чораларини четлаб ўтишда иштирок этган ва Россияга қурол ишлаб чиқариш учун электроника сотиб олишга ёрдам берганлар рўйхатга киритилган. Булар Россия Федерацияси, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларидан 50 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахслардир. Хусусан, чекловлар Челябинск трактор заводи, Перм порох заводи, Арзамас приборсозлик заводи, «Алмаз-Антей» концернининг иккита корхонаси ва бошқа ҳарбий-саноат корхоналарига таъсир кўрсатди. 

Мавзуга оид