Ўзбекистон | 17:00 / 01.08.2024
2649
2 дақиқада ўқилади
Реклама

MDIST, INHA, SIS ва International Coding Platform ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи

Фото: INHA университети

Жорий йилнинг 30 июл куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида, Тошкентдаги INHA университети, SIS (Singapore International School) ва International Coding Platform ўртасида имзоланган тўрт томонлама меморандумнинг асосий мақсади, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва Жанубий Корея каби Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари таълим методологияси асосида фаолият юритадиган таълим даргоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.

Меморандум ўз ичига академик, илмий ва инновацион йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда ўқитувчилар ва талабалар ўртасида турли соҳаларда билим ва тажриба алмашинувини қамраб олади. Жумладан, ҳамкорлик доирасида Сингапур халқаро мактабининг ўқувчи-ёшлари билимларини мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг имкониятларини ошириш юзасидан тилшунослик, ахборот технологиялари, иқтисодий фанлар ва юмшоқ кўникмаларни ривожлантиришни амалий машғулотларда кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Юқоридаги таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг муҳим мавзуларидан яна бири, онлайн курсларни ишлаб чиқиш, интерактив тренинглар, форумлар, муҳокамалар ўтказиш ҳамда ўқув материалларини алмашиш ва талабалар фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи ягона ўқув жараёнини бошқариш (LMS) тизимини яратишдан иборатдир.

Шунингдек, тадбир доирасида яна бир муҳим келишувга эришилди. Унда Cambridge Learning Center, TSMRI ва SIS ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, чет тилларини ўқувчи-ёшларга ўргатишда фаол ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда юртимиз равнақи учун ҳисса қўшувчи малакали кадрлар етказиб бериш борасида биргаликда фаолият олиб бориш каби масалалар кўзда тутилган. 

Реклама

Мавзуга оид