Ўзбекистон | 16:52 / 09.08.2024
3437
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Япония етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 август куни япон томонининг ташаббуси билан Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари Япония жануби-шарқида кучли зилзила рўй бергани ва цунами кутилаётганидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон Япония томонининг "Марказий Осиё + Япония" биринчи саммитини ўтказиш ва бош вазир Кишиданинг жорий йил 10-11 август кунларига режалаштирилган мамлакатимизга расмий ташрифи муддатларини кўчириш тўғрисидаги қарорини тўлиқ тушуниши таъкидланди.

Тайёргарлик тадбирларини давом эттириш ва ташрифни ташкил этишнинг янги муддатларини дипломатик каналлар орқали келишишга аҳдлашиб олинди.

Мавзуга оид