Ўзбекистон | 18:28 / 09.09.2024
1697
1 дақиқада ўқилади

Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида чипта ҳақиқийлигини текширувчи турникет ишга тушди

Турникетлар электрон чипталардаги QR-кодни сканер қилиб, ҳақиқийлигини текшириш учун мўлжаллангани таъкидланмоқда.

Фото: Ўзтемирйўлйўловчи

Тошкент-Марказий темирйўл вокзалида чипталарни текширувчи турникетлар ишга тушди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди.

Қайд қилинишича, ушбу турникетлар электрон чипталардаги QR-кодни сканер қилиб ҳақиқийлигини текширади. Сохта ёки қайтарилган чиптага эга йўловчиларга поездга чиқиш тақиқланади.

Таъкидланишича, йил охирига қадар кассалар орқали расмийлаштириладиган чипталар ҳам электрон (QR-кодли) кўринишга ўтиши режалаштирилган.

Мавзуга оид