Зеленский ЕИ саммитида «ғалаба режаси»ни тақдим этишга таклиф қилинди
Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Зеленскийни Украинадаги уруш ҳақида гапириб бериш ва Европа Иттифоқи саммитида ўзининг «ғалаба режасини» тақдим этишга таклиф қилди.
Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украина президенти Володимир Зеленскийни 17 октябр куни бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда европалик сиёсатчи 15 октябр, сешанба куни Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзган.
«Мен президент Зеленскийни Европа кенгаши саммитига таклиф қилдим, у Россиянинг Украинага қарши урушидаги сўнгги воқеаларни баҳолаб, ғалабага эришиш режасини тақдим этиши мумкин», — дейилади Мишел постида.
Зеленский Россия билан музокара бўйича ўз позициясини юмшатишга тайёр
Украина президенти Володимир Зеленский Россия билан музокаралар шартларини муҳокама қилишга ва урушни тугатишга тайёр, деб хабар берди Bloomberg 8 октябр куни Украина президенти ва Ғарб давлатлари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар бориши билан таниш бўлган расмийларга таяниб.
Омма олдида Зеленский ҳали ҳам Россия қўшинларини Украинадан тўлиқ олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда ва босиб олинган ҳудудлар бўйича музокараларни рад этяпти, бироқ Украина расмийлари урушни тўхтатиш ва «кўпроқ мослашувчан» позицияни эгаллаш зарурлигини қабул қилишга тайёр эканликларини очиқ айтишди. Бу ҳақда агентликка НАТОга яқин суҳбатдошлари маълум қилди.
Зеленскийнинг сентябр ойида таклиф қилган «ғалаба режаси» Вашингтонда совуқ кутиб олинди, деди улардан бири ва Ғарб иттифоқчилари Киевга янада аниқроқ сценарийни тақдим этиши учун босимни оширди. Фронтдаги вазият, молиялаштириш билан боғлиқ қийинчиликлар ва АҚШда бўлажак президентлик сайловлари Украина иттифоқчиларини «можарони музокаралар йўли билан тугатиш имкониятини диққат билан кўриб чиқишга» ундамоқда, деб таъкидлайди Bloomberg.
Мавзуга оид
15:10 / 31.10.2024
Зеленский хорижликларга Украина ҚКда офицерлик лавозимларини эгаллашга рухсат берди
12:30 / 31.10.2024
Зеленский: Tomahawk ҳақидаги маълумотлар махфий эди
11:50 / 31.10.2024
Украина 2029 йилгача ЕИга аъзо бўлиши мумкин – еврокомиссар
16:00 / 30.10.2024