Ўзбекистон | 10:20 / 21.10.2024
1282
3 дақиқада ўқилади
Реклама

KIUT’да глобал инқирозларга илмий ечимлар таклиф қилинди

17 октябр куни Тошкент Кимё Халқаро Университетида халқаро молиявий инқирозлар ва уларнинг ечимларига бағишланган йирик илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. “Глобал инқирозлар шароитида молиявий муаммолар, рисклар, таҳдидлар ва уларнинг ечимлари” деб номланган ушбу анжуман турли мамлакатлардан етакчи олимлар, экспертлар ва мутахассисларни бир жойга жамлаб, молиявий инқирозлар шароитида банк тизими ва корхоналарнинг самарали бошқарув механизмларини муҳокама қилиш имкониятини яратди.

Анжуман “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида ташкил этилиб, жаҳон молия бозоридаги таҳдидлар ва уларнинг миллий иқтисодиётларга таъсирини ўрганишга бағишланди. Иштирокчилар орасида Ўзбекистондан таниқли иқтисодчилар, шунингдек, Малайзия ва Қозоғистондан келган мутахассислар ҳам қатнашишди.

Бу тадбир нафақат тажрибали мутахассис ва ўқитувчиларнинг, балки университет талабалари томонидан тайёрланган илмий мақолалар ва таҳлиллар билан ҳам бойитилди. Талабалар ўз фикр ва ёндашувлари билан анжуманга янги руҳ олиб келди.

Анжуманнинг бош мақсади глобал молиявий таҳдидлар ва уларнинг таъсири, банк тизимининг хатарларга тайёрлиги ҳамда инвестицион сиёсатни такомиллаштиришга доир янги ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат эди. Иштирокчилар молиявий бошқарув, аудит, халқаро савдо ва инвестициялар соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан инновацион ечимларни таклиф қилишди.

“Бугунги илмий амалий анжуманда ўзимнинг "Мижоз билан мулоқот ва унинг бизнес муваффақиятга таъсири" мавзусидаги илмий таҳлил билан қатнашаяпман. Ушбу таҳлилни жуда кўп мақола, китоб, ва илмий конференцияларни кўрган ҳолда таҳлил қилиб, ёзиб чиқдим. Ва бу жараён таҳлил ёзиб, муаммога ечим беришдан ташқари менга ўзимни билимларимни кенгайтиришга ҳам ёрдам берди. Конференциядаги профессорлар таҳлилимни ўқиб чиқиб, ўзларининг хулосаларини беришларини кутиб қоламан – дейди университет талабаси Хуршида Исломова.

Тадбирнинг юқори савияда ташкил этилиши, илмий изланишлар ва инновацияларнинг Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга қўшаётган улкан ҳиссасини яна бир бор тасдиқлади. “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида бундай тадбирларнинг ташкил этилиши, мамлакатимиз илмий ҳамжамиятининг халқаро миқёсда позициясини мустаҳкамлашига хизмат қилади.

Анжуманда тақдим этилган илмий мақолалар Тошкент Кимё Халқаро Университети томонидан нашр этилиши режалаштирилган бўлиб, улар келгусида молиявий соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш ва барқарор ўсишни таъминлашда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилади.

Web-page: www.kiut.uz 

Telegram: t.me/kiut_official

Facebook: facebook.com/kiut.uz

Instagram: instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид