Жамият | 12:10 / 24.10.2024
3215
1 дақиқада ўқилади

Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди

Санитария, гигиена ва касб касалликлари институти илмий тадқиқотчилари томонидан ўқувчилар ўртасида “Сиз қайси маҳсулотларни кўп истеъмол қиласиз?” ва “Қайси маҳсулотларни истеъмол қилишингизга ота-онангиз рухсат бермайди?” деган саволлар бўйича сўров ўтказилди. 

Фото: Getty Images

Санитария-эпидемиология қўмитаси хабарига кўра, сўровнома натижалари бўйича қуйидаги маҳсулотларни ўқувчилар энг кўп истеъмол қилади:

  • қовурилган таомлар – 31,5 фоиз;
  • фаст-фудлар – 28,8 фоиз;
  • турли салатлар – 25,7 фоиз;
  • қандолат маҳсулотлари – 25,5 фоиз;
  • суюқ таомлар – 25,2 фоиз;
  • музқаймоқ – 12,2 фоиз;
  • тез пишувчи лапшалар (роллтон ва бошқ.) – 7,6 фоиз;
  • попкорнлар – 7,5 фоиз;
  • чипслар – 5,2 фоиз.

Қайси маҳсулотларни истеъмол қилишингизга ота-онангиз рухсат бермайди, деган саволга эса қуйидагича жавоб берилган:

  • энергетик ичимликлар – 52,2 фоиз;
  • “кириешки” ва чипслар – 43,4 фоиз;
  • “кукуруз” ва попкорнлар – 21,1 фоиз;
  • тез пишувчи лапшалар – 18,9 фоиз;
  • фаст-фудлар – 14,5 фоиз.

Хулосада аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом овқатланишни, яъни рацион бўйича оқсил, витамин ва микроэлементларга бой бўлган мева-сабзавотларни, сут ва гўшт маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилиш ҳамда жисмоний фаоллик тавсия этилган.

Мавзуга оид