Қозоғистонда Туркиянинг Bayraktar дрони ишлаб чиқарилиши мумкин
Мамлакат Мудофаа вазирлиги Туркиянинг Baykar Defence компанияси билан шу ҳақда музокара ўтказган.
Қозоғистон мудофаа вазири, генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Туркиянинг Baykar Defence компанияси бош директори Ҳолуқ Байрақтар билан республикада тактик дронларни ишлаб чиқариш бўйича музокара ўтказди. Бу ҳақда 24 октябр куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Музокаралар Истанбулдаги SAHA EXPO-2024 кўргазмаси доирасида ўтказилди ва «самарали» деб аталди.
«Томонлар Қозоғистонда дронлар, учувчи-тактик ҳаво кемалари тизимлари ва бошқа қуролларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи бўйича йўл харитасини тузишга келишиб олдилар», дейилади хабарда.
Қозоғистон сўнгги бир неча йил ичида Туркиянинг Anka дронини ўз ҳудудида ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда. Ишлаб чиқариш 2024 йилда бошланиши мумкинлиги хабар қилинганди, бироқ бу ҳали содир бўлгани йўқ.
Мавзуга оид
22:06 / 01.11.2024
Туркия парламенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
15:30 / 31.10.2024
Қозоғистон парламенти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
21:48 / 30.10.2024