Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Хорватия ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги элчиси этиб тайинланган Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида) Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги протокол бошқармаси бошлиғи Мирта Еленц Жупанга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хорватия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар турли соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, маданият ва таълим йўналишларида ўзаро манфаатли алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.
Мирта Еленц Жупан Ойбек Шахавдиновнинг ушбу лавозимга тайинланиши икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирди ва унга ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.
Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди. У 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимига тайинланган эди.
Мавзуга оид
23:00 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси тайинланди
13:29 / 23.07.2024
Хорватиядаги қариялар уйида отишма: ҳалок бўлганлар бор
11:00 / 24.05.2024
Хорватия бизнеси Ўзбекистон бозорига кириш имкониятини ўрганмоқда
10:32 / 18.04.2024