Ўзбекистон | 19:00 / 30.10.2024
1624
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Chery 2024 Халқаро фойдаланувчилар саммити якунланди

Фото: Chery

2024 йилнинг октябр ойида Хитойнинг Уху шаҳрида Chery халқаро фойдаланувчилар саммити бўлиб ўтди. Унда турли мамлакатлардан келган Chery брендининг асосий вакиллари (КОC) ва фойдаланувчилари иштирок этди. Тадбир доирасида тантанали кеча ва компаниянинг стратегик режаларини ҳамда энг янги технологик ютуқларини намойиш этишга қаратилган турли дастурлар ташкил этилди.

Саммитда “Биз томон қадам” концепцияси тақдим этилди, у эса фойдаланувчилар билан ўзаро алоқада янги экотизим яратишга қаратилган. Chery компаниясининг бош директори Жу Шаодунг компаниянинг фойдаланувчиларга анъанавий автомобил хизматларидан ўзгача тажрибаларни тақдим этишга интилишини қайд этди ва бренд билан ўзаро муносабатни мукаммал ва инновацион шаклга келтирилишига эътибор қаратди.

Chery’нинг экологик транспорт стратегияси доирасида, замонавий фойдаланувчилар учун махсус ишлаб чиқилган LEPAS сериясидаги концептуал автомобиллар тақдим этилди. Машиналар дизайни “Яшил энергия” концепциясига асосланган бўлиб, у Chery брендининг динамик ва премиум мавқега эга эканлигини кўрсатади. Серияга гибрид ва тўлиқ электрли моделлари киритилган бўлиб, бу компаниянинг экологик ва барқарор ривожланишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Саммитнинг энг асосий нуқталаридан бири "Чемпионлар кечаси" бўлиб, унда AIMOGA компаниясининг Argos робот-ити намойиш этилди. Робот илғор машинани ўрганиш ва визуал идрок технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, мустақил ҳаракат ва фойдаланувчилар билан ўзаро муносабатни таъминлай олади. КОC вакиллари Argos’ни қўллашнинг турли сценарийларини намойиш этдилар, бу эса роботлашган ечимларнинг кундалик ҳаётдаги имкониятларини ва Chery компаниясининг технологиялар соҳасидаги инновацион ёндашувини яна бир бор тасдиқлади.

"Инсон-автомобил-ҳаёт" экотизимини яратиш

Chery  кўргазма доирасида кундалик ҳаётдаги турли саҳналар орқали янги энергия манбалари, фаол дам олиш ва замонавий дизайн қарорлари билан технологик интеграцияни акс эттирди. Бу экотизим Chery International томонидан 2022 йилда илк бор тақдим этилган "Фақатгина автомобил эмас, балки меҳр билан яратилган” тамойилига асосланган. Бу ёндашув фойдаланувчиларга оддий автомобиллардан фойдаланишдан ташқари, узоқ муддатли муносабатларни яратиш, персоналлаштирилган ва комплекс маҳсулот ҳамда хизматлар орқали экологик барқарор турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Биз учун, бизнинг келажагимиз учун” шиори остида хайрия велосаёҳати

Chery’нинг Уху шаҳрида ўтказилган Chery RIDE GREEN LIFE  тадбирида БМТнинг собиқ Бош котиби ва Пан Ги Мун фонди раиси Пан Ги Мун қатнашди. У тадбирга Chery Tiggo 9 PHEV  гибрид машинасида ташриф буюрди ва Chery’нинг янги энергия манбалари соҳасидаги инновацион саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Пан Ги Мун Chery томонидан ташкил этилган “яшил веломасофа”нинг барқарор ривожланиш ғояларини оммалаштириш ва атроф-муҳит муҳофазаси аҳамияти ҳақидаги жамоатчилик онгини оширишдаги аҳамиятини қайд этди. Ўз чиқишида у яшил ривожланиш ва кам углеродли келажакка эришиш учун глобал ҳамкорликка чақириқ қилди. Хайрия велосайрида ADM Global компаниясининг вакиллари ҳам иштирок этди.

Chery 2024 халқаро фойдаланувчилар саммити компаниянинг инновацияларга ва глобал миқёсда кенгайишга бўлган садоқатини намойиш этди. Chery интеллектуал, экологик ва қулай транспорт ечимлари орқали замонавий истеъмолчиларнинг талабларига жавоб берадиган бренд экотизимини ривожлантиришни давом эттиришни режалаштирмоқда.

Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибутори — ADM Global компанияси. Chery моделларнинг Ўзбекистонда мавжуд турлари ҳақида батафсил маълумотни cheryauto.uz сайтида топишингиз мумкин. Бепул тест-драйвга ёзилиш учун Chery Uzbekistan  дилерлик марказларидан бирида рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Маълумот учун телефон рақами: +998 71 276 55 55

Wеб-сайт | Instagram | Телеграм | Телеграм-бот | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид