АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна иккита компания – Uzstanex ва The Elite Investment Group’га қарши санкциялар киритди. Бунга мазкур компанияларнинг «Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишда иштирок этгани» сабаб сифатида келтирилган.
АҚШ Ғазначилик департаменти Россия мудофаа саноатини зарур технология ва ускуналар билан таъминлаган 275 нафар шахс ва ташкилотга наибатан санкциялар киритди. Улар қаторида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Uzstanex ва The Elite Investment Group компаниялари ҳам бор.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, Uzstanex 2018 йил июл ойида рўйхатдан ўтган. Амалга оширадиган фаолият тури – механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси. Устав фонди 65 млн сўм. Ягона таъсисчиси – Абрамов Василий Виталевич, директори – Бойсов Дмитрий Александрович. Компания Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган.
АҚШ Ғазначилик департаменти маълум қилишича, Uzstanex томонидан харид қилинган дастгоҳлар Хитойда жойлашган Shanghai Winsun Imp ҳамдa Exp Co Ltd (Shanghai Winsun) компаниялари орқали Россияга етказиб берилган. Шу сабабдан унга қарши санкциялар киритилган.
Устав фонди 3 млн сўм бўлган The Elite Investment Group 2024 йил январ ойида ташкил этилган. Фаолият тури – ихтисослашмаган улгуржи савдо. Компания Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган. Унинг асосчиси ва директори – Казакбаева Нодира Абдусатторовна.
«Компания 2024 йил март ойи ўрталаридан май ойигача GUCLU GLOBAL компаниясидан ташувчи агенти сифатида фойдаланган ҳолда, Россиядаги компанияларга, шу жумладан GTS GRUPP компаниясига тахминан 190 минг доллар қийматидаги юқори устувор товарларни, жумладан электр трансформаторларини етказиб берди», дейилади Ғазначилик департаменти хабарида.
Аввалроқ, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Mvizion вa Intheme Lab МЧЖ ҳам АҚШ санкциялари рўйхатига киритилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
13:10 / 22.10.2024
Politico: ЕИда РФга қарши санкциялар бўйича муҳокама қайта бошланади
13:35 / 12.10.2024
Лондон 37 компанияни РФ нефтига санкцияларни четлаб ўтишда гумон қилмоқда
20:50 / 11.10.2024