Фан-техника | 22:52 / 31.10.2024
3280
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги биринчи энергия ороли 3 миллионгача уйни энергия билан таъминлайди

Оролнинг асосий мақсади Белгиянинг қазиб олинадиган ёқилғи энергиясига юқори даражада қарамлигини камайтириш ҳисобланади.

Фото: eliagroup.eu

Европа инвестиция банки (EIB) Малика Элизабет оролининг қурилиши учун 650 миллион евро (тахминан 705 миллион доллар) кредитни маъқуллади, у дунёдаги биринчи энергия ороли бўлади.

Бу Белгиянинг юқори волтли тармоқ оператори Elia Transmission Belgium томонидан амалга ошириладиган лойиҳадир. Иш тугаллангач, компания Европанинг кичик мамлакатини энергия билан таъминлаш учун 3,5 гигаватт энергия ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда - бу 3 миллиондан ортиқ уй хўжалигини энергия билан таъминлаш учун етарли.

Малика Элизабет ороли денгизларда жойлашган улкан шамол станциялари каби электр энергияси ишлаб чиқариш ўрнига кўпроқ марказий энергия маркази вазифасини бажаради: «Оролда ўрнатилган юқори волтли инфратузилма шамол станцияларининг экспорт кабелларини бирлаштиради», деб тушунтирди Elia.

Оролнинг асосий мақсади Белгиянинг қазиб олинадиган ёқилғи энергиясига юқори даражада қарамлигини камайтириш бўлса-да, охир-оқибат бошқа Европа мамлакатлари билан алоқа ўрнатишга умид бор.

Остенде қирғоғидан тахминан 45 километр узоқликда жойлашадиган орол ҳозир қурилишнинг дастлабки босқичида. Унинг биринчи пойдевори Нидерландияда қурилмоқда.

Elia ушбу оролнинг техник ва иқтисодий жиҳатдан энг яхши вариант эканлигини таъкидлайди. «Сунъий энергия оролининг яратилиши глобал энергия алмашинуви шароитида Европанинг инновацион устунлиги ва рақобатбардошлигини оширади», деди Elia Group бош директори Кэтрин Ванденборре.

Мавзуга оид