Ўзбекистон | 07:50
1471
1 дақиқада ўқилади

Товарларни электрон платформалар орқали сотувчиларга солиқ оширилиши мумкин

Товар ва хизматларни электрон платформалар орқали сотувчиларга фойда солиғини ошириш, яъни 10 фоиз (амалда 7,5 фоиз) ставкада белгилаш таклиф этилмоқда.

Фото: Freepik.com

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун тақдим этган Бюджетнома билан Ўзбекистонда 2025 йилда асосий солиқларни ўзгаришсиз қолдириш режалаштирилмоқда.

Товар ва хизматларни электрон платформалар орқали сотувчиларга фойда солиғини ошириш, яъни 10 фоиз (амалда 7,5 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқни 3 фоиз (амалда 2 фоиз) ставкада белгилаш таклиф этилмоқда.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ставкаларини 10 фоизга ошириш режалаштирилган. Фаолият тури ва жойлашган ҳудудига қараб минимал ва максимал ставкалар ҳам жорий этилади.

ЖСТнинг субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимига асосан товар ва хизматлар экспортидан олинадиган даромадлар бўйича фойда ва айланма солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклиф этилмоқда. 2023 йилда бу имтиёзлар ҳажми 1,13 триллион сўмни ташкил этган.

Айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий ставкалари 30/40 миллион сўм миқдорида ўрнатилмоқда ва мазкур тартибни қўллаш муддати 2026 йил 1 январь (амалда муддат белгиланмаган) этиб белгиланмоқда.

Мавзуга оид