Жамият | 07:30
8914
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасидаги “Майсий” постида ўзбек ҳайдовчисини қозоқ йигитлар пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Транспорт вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Чегарадаги “С.Нажимов – Казигурт” назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган ҳодиса, шунингдек, “Курмангази” чегара ўтиш пунктида Астрахан шаҳри йўналишида юк автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиш ҳолати юзасидан Қозоғистон Транспорт вазирлиги ва бошқа тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилди.

Музокараларда Қозоғистон томони ўзбек ҳайдовчисига жароҳат етказиш билан боғлиқ ҳодиса тегишли органлар томонидан назоратга олинганини маълум қилган. 

Ҳозирда Туркистон вилояти Сариёғоч туман полиция бўлими томонидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистон Жиноят кодексининг 293-моддаси билан иш қўзғатилган, гумондор шахс бўлган Қозоғистон фуқароси қидирилмоқда.

“Курмангази” чегара ўтиш пунктида автотранспорт воситаларининг тўпланиб қолиши ҳолатини олдини олиш бўйича эса Қозоғистон масъуллари барча тегишли чораларни кўрмоқда.

Мавзуга оид