Ўзбекистон | 17:03 / 16.11.2024
2222
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига янги ҳоким тайинланди

Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Бўзатов тумани ҳокими бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманига Ботирбек Уббиниязов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес хабар берди.

16 ноябр куни халқ депутатлари Бўзатов тумани Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими лавозимига Уббиниязов Батирбек Онгарбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлади.

Уббиниязов бугунги кунга қадар Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Бўзатов туманига 2022 йил март ойидан бери Камол Алланиязов ҳокимлик қилган.

Мавзуга оид