Ўзбекистон | 13:06
6026
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйича 18-22 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ноябр ойининг иккинчи ярми учун деярли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати +15...+20 даража бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида қалин туман ҳисобига ҳарорат +8...+11 даражадан юқорига кўтарилмайди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида бугун қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва эрталаб Тошкент вилоятида баъзи жойларда жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади.

Эртага, 19 ноябр куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади (шимоли-ғарбий, шарқий ва республиканинг энг чекка жанубий ҳудудлардан ташқари). 20 ноябр куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари +3...+8 даража, кундуз кунлари +13...+18 даража бўлади.

21-22 ноябр кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Шамол йўналиши бироздан ўртача тезликкача ўзгариб туради, 21-22 ноябрда шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 18-22 ноябрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 19-20 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +18...+20 даража бўлади.

Эртага, 19 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 20-21 ноябрда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 22 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечалари асосан +5...+8 даража, кундуз кунлари +13...+18 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

Мавзуга оид