Жаҳон | 22:08 / 01.05.2016
11738
1 дақиқада ўқилади

Эрон Бағдодга авиарейсларни бекор қилди 

Эрон Ироқ пойтахти Бағдоддаги оммавий намойишлар туфайли 1 майдан Бағдодга авиарейсларни бекор қилди, деб хабар бермоқда IRNA ахборот агентлиги. 

"Ҳозирги воқеалар ривожи, шубҳасиз, эронлик зиёратчиларни Бағдодга ташувчи авиалайнерларга муаммо яратади, шунинг учун Эрон авиакомпаниялари Ироқ пойтахтига парвозларни тўхтатишга қарор қилди", деб айтди Эроннинг ҳаж ва зиёратлар ташкилоти бошлиғи Саид Ўҳадий.      

Айни вақтда 300 нафар эронлик зиёратчи Бағдод яқинида жойлашган. Ўҳадийнинг айтишича, уларга ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Аввалроқ намойишчилар Ироқ парламенти биносига бостириб киришгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид