Иқтисодиёт | 22:59 / 13.06.2016
13070
1 дақиқада ўқилади

LinkedIn асосчиси ўз давлатини 1 млрд долларга кўпайтириб олди

LinkedIn ижтимоий тармоғи асосчиси Рид Хоффман ижтимоий тармоқ Microsoft компанияси томонидан сотиб олиниши ҳақидаги янгиликдан кейин ўз давлатини деярли 1 млрд долларга кўпайтириб олди. Унинг давлати энди 3,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Таъкидланишича, Хоффман шунингдек Facebook ва Zynga компаниялари акциясига эга.

Аввалроқ LinkedIn акциялари нархи Microsoft томонидан сотиб олиниши ҳақидаги янгилик ортида 47 фоизга, яъни193,01 долларга ўсгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид