Жаҳон | 18:40 / 27.06.2016
9266
1 дақиқада ўқилади

Молдавиянинг собиқ бош вазири 9 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Кишинёв суди Молдавиянинг собиқ бош вазири Влада Филатни коррупцияда айбдор деб топди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Суд Филатга 9 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.

Бундан олдинроқ, Филат суд вақтида ҳушини йўқотгани ҳақида хабар берилганди.

Молдавия парламенти 2015 йилнинг октябрида парламент биносида қамоққа олинган Филатни депутатлиги эвазига дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланишдан маҳрум этганди.

Мавзуга оид