Жаҳон | 18:07 / 08.07.2016
5468
1 дақиқада ўқилади

Ироқ бош вазири Бағдод шаҳри хавфсизлик хизмати раҳбарини вазифасидан озод этди

Ироқ ҳукумати раиси Ҳайдар ал Абади Бағдод шаҳри хавфсизлик хизмати раҳбари Аббуд Канбарни вазифасидан четлаштирди, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Пойтахт аҳолисининг шаҳар хавфсизлигига оид норозилик кайфияти кучайиб бораётгани, ҳукуматнинг кескин қарор қабул қилишига сабаб бўлган. Ўтган ҳафтада, Бағдодда амалга оширилган хунрезликларда 290га яқин одам қурбон бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 186 нафарни ташкил этади. 

Ал Абадийнинг баёнотида, террор таҳдидига қарши янги чоралара кўрилгани таъкидланган бўлса-да, уларга ойдинлик киритилмаган. 

Қайд этиш жоизки, Канбар вазифасидан бўшатилгач, бир неча соат ўтиб, Ироқ пойтахтида яна бир теракт содир этилган. Шиалар мақбарасида содир этилган портлашда 37 киши ҳалок бўлган. 

Мавзуга оид