Австралия олимлари чўпонлар меҳнатини енгиллаштиришга қўл уришди
Сидней университети олимлари «дунёдаги биринчи чўпон-робот» синовини ўтказаяпти, деб хабар қилмоқда New Scientist нашри. SwagBot деб номланган тўрт ғилдиракли машина синови июнь ойида бошланган. Роботлашган чўпон прототипи, қўй, қорамол ва от тўдаларини бир жойга тўплай олади, ўтиб бўлмас дўнгликларни айланиб ўтиш орқали яйлов кенгликларида ҳаракатланиб, оғир юкларни аравада таший олади.
Олимлар, ишлаб чиқаришнинг кейинги босқичида, робот-чўпонга, чорва моллари тана ҳароратини ўлчай оладиган ва уларнинг орасидан касалланганларини аниқлай оладиган сенсорларни ўрнатишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, SwagBot чорва подасини боқиш учун муносиб жой танлай олади, яъни унга у ёки бу майдондаги майсаларнинг қалинлигини аниқлайдиган сенсорлар ҳам ўрнатилади.
Аввалроқ, Сидней университети мутахассислари қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини автоматик равишда назорат қила оладиган роботни ишлаб чиқишгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
18:22 / 13.04.2024
Сиднейда эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, қурбонлар бор
10:43 / 13.10.2022
Қашқадарёлик фермер норозилик сифатида туман марказидаги банк биноси олдига чорва молларини ҳайдаб келди
22:10 / 13.07.2022
Сирдарёда яшовчи фуқарода чорва молларидан юқадиган хавфли касаллик қайд этилди
23:09 / 04.08.2021