Жаҳон | 09:05 / 12.10.2016
6537
1 дақиқада ўқилади

Ироқда Эрдўғаннинг Башикдаги база бўйича сўзлари маъсулиятсиз деб аталди

Фото: © AP

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий 11 октябрда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ироқ шимолида турк ҳарбийларининг мавжудлиги юзасидан берган баёнотини масъулиятсиз деб атади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Аввалроқ Эрдўған турк ҳарбийлари жойлашган Ироқ шимолидаги Башик лагери Ироқ ҳукумати мурожаати билан Туркиянинг аввалги бош вазири Аҳмет Довудўғлу вақтида яратилганини айтиб ўтган. Эрдўған Ал-Ободийнинг базада турк ҳарбийларининг мавжудлиги юзасидан билдирган норозилигига "армия кимнингдир ишораси билан ҳаракат қилмайди" деб салбий жавоб берган. 

"Эрдўғаннинг бугунги баёноти масъулиятсиздир. Биз бу гаплардан ранжидик. Биз даҳанаки жанг тарафдоримасмиз, биз Ироқ ички ишларига аралашувни тўхтатиш учун Ироқ ҳукуматининг фикрини билдирмоқдамиз", деб маълум қилди Ал-Ободий матбуот хизмати вакили Саъд ал-Ҳадисий.

 

Мавзуга оид