Жаҳон | 08:10 / 21.10.2016
58775
1 дақиқада ўқилади
АҚШда 1989 йилги жиноят фош этилди
АҚШнинг Миссури штатида 28 йилдан кейин жасади топилган қизнинг қотиллиги бўйича айблов эълон қилинди. Бу ҳақда, Associated Press агентлиги хабар қилмоқда.
Каролин Хеккерт 1989 йил декабрида Сара Делеонни ўлдирганликда гумон қилинмоқда. Хабарларга кўра, полиция 2014 йил июль ойида ушбу ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилган. Бунга полиция идорасининг ДНК намунасини олиш бўйича янги технологияга эга бўлгани имкон берган.
Қайд этилишича, ўлдирилган қизнинг онаси ниҳоят ушбу иш бўйича айблов эълон қилинганидан хурсандлигини яширмаган. Унинг сўзларига кўра, қизи Саранинг душманлари бўлмаган, қотиллик эса «шахсий сабаблар туфайли ўта ваҳшийлик билан содир этилган».
Мавзуга оид
09:50
РФ АҚШ сайловларига таъсир қилиш учун кўплаб СИ-контентни ишлаб чиққани айтилди
23:07 / 23.09.2024
АҚШ Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучларни юборади
20:21 / 23.09.2024
Трамп сайловда ютқазса, яна президентликка номзодини қўймаслигини айтди
11:30 / 23.09.2024