Энг жиддий ҳимояланган мессенжерлар номи маълум қилинди
Мустақил ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Amnesty International Facebook компанияси мессенжер хизматларининг ҳимояланганлигини юқори баҳолади. Унга кўра, WhatsApp ва Facebook Messenger энг кучли ҳимояланган мессенжерлар ҳисобланади, дейилади ташкилот ҳисоботида.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ўзларининг тадқиқотларида 11та йирик интернет компания иловаларининг махфийлик механизмларини ўрганиб чиқишган.
Ташкилот, хизматларнинг end-to-end-шифрлаш, мижозларни хавфдан огоҳлантириш, таҳдидли ёзишма, ҳукумат сўровларига жавоб бериш каби жиҳатларига эътибор қаратган.
Натижага кўра, Facebook Messenger, WhatsApp, iMessage, FaceTime ва Telegram етакчи мессенжерлар унвонини қўлга киритган. Amnesty International нуқтаи-назаридан Snapchat, BlackBerry, WeChat ва QQ энг ёмон ҳимояга эга хизматлардир.
Мавзуга оид
11:28 / 19.08.2024
Amnesty International можаролар ҳудудига қурол етказиб берилишини қоралади
21:53 / 29.05.2024
Дунё бўйлаб қатллар сони сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага етди
10:21 / 04.04.2024
WhatsApp мессенжери глобал узилишдан сўнг ўз фаолиятини қайта тиклади
22:51 / 05.03.2024