Ўзбекистон | 12:24 / 09.11.2016
14887
1 дақиқада ўқилади

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказида директор ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг собиқ ректори Шуҳрат Қаюмов “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директор ўринбосари этиб тайинланди

Айтиш керакки, ушбу марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, жаҳон тенденциялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида ишлаб чиқилган “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишлари негизида бир қатор вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Ҳозирги кунда ташкилот my.gov.uz ҳамда pm.gov.uz тизимларини таъминловчи таянч муассаса саналади.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Қаюмов фаолияти мобайнида  Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони етакчи консултанти ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан бўйича ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаб келган.

Мавзуга оид