Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотида хорижий пул ўтказмалари улуши камайди
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотида охирги вақтда инқироз туфайли хорижий пул ўтказмалари улуши 5 фоиздан ошмаяпти, деб маълум қилди Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоилов матбуот-анжуманида. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен буни асосий ташкил этувчи кўрсаткич деб айта олмайман, у ЯИМнинг 5 фоизидан ошмаяпти", деб айтди Исмоилов ҳозирда мамлакат иқтисодиётида хориждан меҳнат муҳожирлари юбораётган пул ўтказмалари қандай улушни ташкил қилаётгани ҳақидаги саволга жавобан.
Исмоиловнинг айтишича, охирги вақтда бу улуш бошқа давлатлардаги инқирозли вазиятлар сабабли қисқармоқда, бироқ Ўзбекистон ҳукумати бу салбий жиҳатни йўққа чиқаришга уринмоқда. "Бу ҳолатнинг иқтисодиёт аҳволига салбий таъсири мавжуд. Бундай салбий таъсирларни енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистонда аҳолини, биринчи навбатда ортга қайтаётган ва бу ерда – Ўзбекистонда иш излашга мажбур бўлаётган меҳнат муҳожирларини бандлик билан таъминлаш бўйича дастур қабул қилинган. Ҳар йили бу дастур бўйича Ўзбекистонда 200-300 минг янги иш ўрни ташкил этилади", деб айтди Исмоилов.
Ўзбекистонга валюта келишининг камайиши иқтисодиётнинг экспортга қаратилган тармоқларини ривожлантириш эвазига қопланмоқда.
"Пул ўтказмалари нуқтаи назаридан, пул ўтказмалари ҳажмининг қисқаришига қарамасдан, шу жумладан Россиядан, биз қандайдир салбий эффектларни, биринчи навбатда, экспорт ошаётгани сабабли кузатмаяпмиз. Ўзбекистон экспорти ҳажми ижобий трендга эга", деб таъкидлаб ўтди Исмоилов.
Исмоилов шунингдек янги ишлаб чиқаришлар, иш ўринлари яратиш бўйича чоралар бу жараённи текислашга имкон беришини қўшимча қилиб ўтди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
22:40 / 19.10.2024