Турк ҳукумати Россия элчиси қотилининг iPhone'нини блокдан ечишга киришди
Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлимидан сўнг турк ҳуқуқ-тартибот органлари қотилнинг смартфонини блокдан ечишда ёрдам сўраб, Apple компаниясига мурожаат қилишди. MacReports шу ҳақида хабар берди.
Жиноятчининг шахсий буюмлари орасидан iPhone 4S қурилмаси топилган. Манбага кўра, Туркия ҳукумати Apple'га девайсни блокдан ечишни сўраб мурожаат қилган.
Бироз аввал Туркияга ахборот хавфсизлиги соҳасидаги россиялик мутахассислар йўл олганлиги тўғрисида хабар тарқалганди, бироқ бу маълумот ўз тасдиғини топмади.
Россиядаги Apple идораси бу борада ҳеч қандай изоҳ бермагач, манба компаниянинг Купертинодаги штаб-квартирасига бу борада сўров йўлланган.
Шуни таъкидлаш жоизки, Apple давлат идораларига рад жавобини берган. Жорий йилнинг ёзида Сан-Бернардинодаги отишмадан кейин Америка ҳукумати "олма" корпорациясидан жиноятчилардан бирининг iPhone'ини бузиб киришни талаб қилган эди. Ўшанда Apple ўз қарорини компания мутахассислари томонидан аниқланган ҳар қандай камчилик бегона қўлларга ўтиши мумкинлиги билан изоҳланганди. Натижада ФҚБ бошқа мутахассислардан ёрдам сўрашига тўғри келган.
Ҳозирга келиб, Анқара прокуратураси ходимлари жиноятчининг смартфонидаги маълумотларни ўрганиб, унинг танишлари орасида ByLock дастуридан фойдаланган кишилар борлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, Гулен ташкилотининг аъзолари айнан шу дастур орқали шифрланган хабарлар билан алмашишган.
Бундан аввал Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қотилни Гуленнинг одами эканини айтганди, мухолифатнинг ўзи эса Карловнинг ўлимига алоқадорликка доир айбловни инкор этган.
19 декабрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтаётган кўргазма вақтида Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга қарата ўқ узилган.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
21:56 / 08.11.2024
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда — ОАВ
16:30 / 29.10.2024
Индонезияда iPhone 16 сотуви тақиқланди
22:39 / 28.10.2024