Жаҳон | 10:07 / 10.01.2017
9805
2 дақиқада ўқилади

МРБ раҳбари АҚШнинг Ироққа бостириб кириши хунрезликларга сабаб бўлганини тан олди

2011 йили АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш ИШИДнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмаган, бироқ, бу жараёнга таъсир кўрсатган. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан CNN телеканалига берган интервьюсида сўз юритган.

Унинг фикрича, Америка армиясининг 2003 йилда Ироққа бостириб кириши минтақада қон тўкилишлар ва хунрезликлар авж олишига сабаб бўлган. Бироқ, унинг ишонч билан таъкидлашича, агар АҚШ 2011 йилда ҳарбийларини Ироқдан тўлиқ олиб чиқмаганида, «воқеалар бошқача тус олган бўлар эди».

МРБ раҳбарининг фикрича, қўшинни олиб чиқиш ушбу минтақада беқарорлик авж олишига ва бу ўз навбатида ИШИД гуруҳи пайдо бўлишига олиб келган. 

«Мен айнан шу нарса (ИШИД пайдо бўлишига) сабаб бўлди, деб ишонмайман. Ўйлайманки, у қатор воқеаларга олиб келган омиллардан бири бўлган. Чунки, биз (АҚШ кучлари) бу ерда эмас эдик ва машғулотлар ўтказиш, (Ироқ ҳукуматига) маслаҳатлар бериш ва ёрдам кўрсатиш имконига эга эмас эдик», — деган Бреннан.

Шу билан бирга, АҚШ ИШИДнинг бу тарзда ўсишини билганида ҳам шундай йўл тутарди, деган фикрга қўшилмаслигини билдирди. 
 

Мавзуга оид