Ислом Каримов ҳайкали қаерга ўрнатилиши маълум бўлди
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш учун Самарқанд шаҳрининг машҳур "Регистон" майдони яқинида ҳайкал ўрнатилиши маълум бўлди.
Декабрь ойи бошида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини яратиш учун халқаро ижодий танлов ташкиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан мазкур танловни ўтказишга доир тақдим этилган Низомга кўра, пойтахт Тошкент шаҳрида, шу билан бирга Биринчи Президентимиз туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали қад кўтаради. Тақдим этилган чизмага кўра, ҳайкал "Регистон" майдони яқинида ўрнатилади.
Тошкентда ўрнатиладиган ҳайкалнинг айнан қаерда қад ростлаши ҳозирча номаълум.
Бундан аввал Москва шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида, Ўзбекистон элчихонаси яқинида Биринчи Президентимиз хотирасига ҳайкал қад ростлаши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024