Freedom House халқаро рейтинги эълон қилинди, Ўзбекистон ҳамон қуйи ўринларда
Freedom House Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти "Эркинлик дунё миқёсида 2017" (Freedom in the World 2017) йиллик ҳисоботини тақдим этди.
Унга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг паст натижани қайд этган (3 балл). Умумий рўйхатда эса дунё бўйича 4-ўринни эгаллаган.
Эркинлик даражаси энг паст давлатлар рўйхати:
Сиёсий ҳуқуқ ва фуқаро эркинлиги масалалари бўйича энг яхши шароит Финляндия, Норвегия, Швеция, Канада ва Нидерландияда қайд этилган.
Freedom House экспертлари бу йилги рўйхатдан шундай хулосага келишган: бутун дунёда сиёсий ва фуқаро эркинлик даражаси мана ўн йилдирки, кетма-кет пасайиб бормоқда.
Рейтинг 195 мамлакатни ўз ичига олган. Барча давлатлар шартли равишда сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини таъминлаш тамойилига кўра, уч гуруҳга ажратилган: эркин, қисман эркин ва эркин бўлмаган давлатлар.
Эркинлик даражаси 100 балли шкала бўйича баҳоланади, яъни 100 - энг баланд кўрсаткич, 0 - энг паст кўрсаткич.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024
Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди
22:04 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг жаҳон қонун устуворлиги индексидаги ўрни эълон қилинди
22:02 / 17.10.2024