Жамият | 11:50 / 23.02.2017
8652
2 дақиқада ўқилади

Ўтган йили Тошкентда автомобилларни олиб қочиш ҳолатлари камайдими?

2016 йилда автомобилларни олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар миқдори икки бараварга камайди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ раҳбари Баҳодир Қурбонов журналистлар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Тошкент ИИББ раҳбарининг айтишича, шаҳардаги статистиканинг яхшиланганига ўтган йили янги дастурий таъминот — «Хавфсиз шаҳар» тизими жорий этилгани ҳам ёрдам берган.

«Бундай тизим айни пайтда Марказий Осиё минтақаси бўйича фақат Ўзбекистон пойтахтида бор. Россияда эса у фақат иккита шаҳар — Москва ва Санкт-Петербургда амалга татбиқ этилган», - дея аниқлик киритди ИИББ бошлиғи.

Дастурий таъминот шаҳарнинг туманларга бўлинган интерактив харитасидан иборат бўлиб, машинани олиб қочишлар, ўғирликлар, босқинчилик ҳужумлари ҳақида келиб тушган хабарларни акс эттиради. Шунингдек, харитада барча патруль-пост машиналари турган жойларини кўриш мумкин. Бу диспетчер энг яқин экипажни жиноят жойига осонлик билан юбориши учун яхши имконият беради.

Қурбоновнинг аниқлик киритишича, пойтахтда йил бошидан бери транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ фош этилмаган биронта иш йўқ. Янги тизимнинг жорий этилиши жиноятларни “иссиқ изида” фош этиш бўйича кўрсаткичларни жиддий равишда ошишига имкон берди.

Мавзуга оид