Ўзбекистон | 13:24 / 23.03.2017
16471
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистондан Ўзбекистонга Россия нефти олиб ўтилиши мумкин

Қозоғистоннинг «КазМунайГаз» миллий нефтгаз компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга транзити имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумабаев хабар берди.

«КазМунайГаз»да ўзбек томони билан имзоланган ҳужжатлар кўпроқ бўлади. КМГ Россия нефтини Ўзбекистонга транзити учун имкониятларни кўриб чиқишга тайёр», - деди Бозумбаев пайшанба куни журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, тегишли ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган.

Вазирнинг аниқлик киритишича, буни нефть ташиш эстакадаси ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган.

«Ҳозирда Ўзбекистонга ўтказилган қувур ишламаяпти, у тўхтатиб қўйилган, шунинг учун Ўзбекистонга нефтни фақатгина Чимкентдаги нефть ташиш эстакадаси орқали олиб бориш мумкин. У ерда ташиш қуввати тахминан икки миллион», - дея аниқлик киритди Бозумбаев.

Шунингдек Қоғозистон энергетика вазири ўзбек томони кўпроқ ҳажм бўйича мурожаат қилса, нефть қувурини тиклаш масаласи ҳам кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно қилмади.

«Агарда ўзбек томони кўпроқ хоҳласа, нефть қувурини тиклаш керак, бироқ бунда кафолатланган ҳажмлар керак бўлади», - дея таъкидлаб ўтди у.

Мавзуга оид