Жамият | 20:04 / 04.05.2017
8688
1 дақиқада ўқилади

Тошкент чорраҳаларидаги камералар 15 мартдан буён 89 мингдан ортиқ қоидабузарликни қайд этди

Тошкент чорраҳаларидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ЙҲХБ ходимлари томонидан 20 минг 717та қоидабузарлик расмийлаштирилган. Шаҳарнинг 115та чорраҳаси ва йўлларга ўрнатилган тезлик ўлчовчи ускуналар томонидан 8 минг 571та қоидабузарликларни қайд этган.  аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шундан, шаҳар ИИББ расмий вакили Тўлаган Абдуллаевнинг сўзларига кўра, 4110таси светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 4461таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қоидабузарликларидир.

2017 йил 15 март кунидан шу кунга қадар чорраҳаларда ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида белгиланган тезликдан юқори тезликда ҳаракатланганлик ҳолати 41 минг 573тани, светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш эса 48 минг 136 марта қайд этилган. 

Мавзуга оид