Тошкентда сўнгги уч кунда бешинчи зилзила
“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 6 май куни соат 12:15 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган.
Зилзиланинг эпимаркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 318 км узоқликда Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келди.
Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси 5,0 баллни ташкил этди.
Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган.
Қайд этиш керакки, бу кейинги тўрт кунда Ўзбекистонда кузатилган бешинчи зилзила бўлди.
5 май куни Тошкентда соат 10:12да кузатилган ер силкиниши кучи тахминан 4 балл бўлган бўлса, 3 май куни соат 09:47 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилганди. Шунингдек, 4 майга ўтар кечаси соат 1:03 да ва 4 май куни соат 16:10 да 2 балли ерости силкинишлари қайд этилди.
Мавзуга оид
14:30
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
12:20 / 28.09.2024