Қозоғистонда Ravon R3 ишлаб чиқарила бошланди
GM Uzbekistan Қозоғистоннинг автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи миллий компанияси AllurGroup билан биргаликда Қўстанайдаги "СарыаркаАвтоПром" ишлаб чиқариш майдончасида Ravon Nexia R3 моделини серияли ишлаб чиқаришни бошлади.
Ravon Nexia R3 седани ишлаб чиқарилиши заводнинг мавжуд қувватларида амалга оширилади. Ҳамкорликнинг кейинги босқичи ишлаб чиқарилувчи моделларнинг кенгайтирилиши бўлиши мумкин.
Ravon’нинг Қозоғистондаги расмий дистрибьютори "Узавто Азия" компанияси мавжуд дилерлик тармоғи орқали ишлаб чиқарилаётган машиналарни сотишни амалга оширади.
Бугунги кунда Қозоғистондаги ҳамёнбоп автомобиль сегментида Ravon Nexia R3 нарх-сифат нисбатини ҳисобга олган ҳолда истеъмолчи учун энг жозибадор модел ҳисобланади. Ушбу машинани Қозоғистонда ишлаб чиқарилиши ҳисобига имтиёзли кредитлаш дастури орқали харид қилиш мумкин бўлади.
2017 йилнинг 4 ойи натижаларига кўра, Ravon Nexia R3 қозоғистонликлар томондан талаб катта бўлган енгил автомобиллар рейтингида етакчи ўринларни эгалламоқда.
Мавзуга оид
14:28 / 02.10.2024
Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш учун президентга 7 йил муддат етарли — Тўқаев
22:02 / 01.10.2024
Қозоғистон Хитойга газ етказиб беришни кўпайтириш учун яна бир газ қувури қурмоқчи
12:50 / 30.09.2024
Қозоғистон ўзбек этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
22:16 / 27.09.2024